Энг қимматбаҳо автомобиль бренди маълум қилинди

Фото: motor.ru
Япониянинг Toyota компанияси дунёнинг энг қимматбаҳо автомобиль брендлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Рейтинг Interbrand консалтинг компанияси томонидан тузилган.
Toyota нархи 50,2 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу ўтган йилги кўрсаткичга қараганда 6 фоизга кам. Иккинчи ўринни 47,8 миллиард доллар билан Германиянинг Mercedes-Benz компанияси банд этди. BMW 41,5 миллиард доллар билан учинчи ўринда қайд этилди.
Топ-100 қимматбаҳо автомобиллар брендлари рўйхатига шунингдек Honda, Ford, Hyundai, Audi, Nissan, Volkswagen, Porsche, Kia, Ferrari ҳам киритилди.
Таъкидланишича, рейтингни тузишда сотувлар натижалари, бренднинг танилиши ва унинг бозорга таъсири инобатга олинган.
Мавзуга оид

16:36 / 24.01.2025
Дипломи Ўзбекистонда тан олинадиган дунё олийгоҳлари рўйхати эълон қилинди

17:16 / 23.01.2025
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди

14:57 / 18.01.2025
Дунёдаги энг хавфсиз 5 та автомобил номи эълон қилинди

09:44 / 10.01.2025