Ўзбекистонда қор қоплонини муҳофаза қилиш бўйича янги лойиҳа бошланди

Фото: AFP
2017 йилнинг 21 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Глобал экологик жамғарма билан ҳамкорликдаги «Биологик хилма-хилликнинг глобал аҳамиятга эга бўлган турлари учун муҳим бўлган тоғ ҳудудларида табиат ресурсларидан ҳамда ўрмон хўжалигидан барқарор фойдаланиш» лойиҳасининг бошланиши муносабати билан дастлабки семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда таъкидлаб ўтилганидек, мазкур лойиҳанинг мақсади - Ўзбекистоннинг юқори тоғ тизмалари ноёб ва бой биохилма-хиллигини муҳофаза қилиш ҳамда барқарор фойдаланишга кўмаклашиш ҳисобланади.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йил (2017-2022 йиллар), умумий бюджети 6,5 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
Мавзуга оид

12:40 / 23.02.2025
Сурхондарёдаги миллий табиат боғида фотоқопқонга қор қоплони тушди

15:53 / 18.02.2025
Айрим стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади

09:59 / 11.01.2025
2025 йилда 307 та йирик лойиҳа ишга туширилади

15:43 / 05.12.2024