Видео: «ПСЖ»да Бразилия ва Уругвай зиддияти бошланди
«ПСЖ» ҳимоячиси Дани Алвес «Лион»га қарши кечган ўйинда жарима зарбаси белгиланган вақтда жамоа ҳужумчиси Эдинсон Кавани бу зарбани амалга оширишига йўл қўймади.
Бу ҳолат видеосида у тўпни қучоқлаб олиб Каванидан яширгани ва кейин ватандоши Неймарга узатганини кўриш мумкин.
Ўйиннинг 79-дақиқасида ҳам Неймар ва Кавани пенальтига талашган, уругвайлик футболчи тўпни Неймарга бермаган, унинг ўзи гол ура олмаган. Бу вақтда ҳисоб 1:0 кўринишида эди.
«ПСЖ» «Лион»ни 2:0 ҳисобида мағлуб қилди. Парижликларнинг ғалабали серияси 6 ўйинга етди, «Лион» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Ўйиндаги икки гол ҳам меҳмонлар жамоаси ҳимоячилари номига автогол сифатида ёзилди. Марсело ва Жереми Морель Кавани ва Мбаппенинг зарбаларидан кейин тўпни дарвозага йўллаб қўйди.
Мавзуга оид

19:54 / 12.02.2025
Неймар яна «Сантос»да: футбол ниҳоят бойликни енгди

22:32 / 31.01.2025
Бразилиянинг «Сантос» клуби Неймар қайтганини эълон қилди

05:19 / 28.01.2025
Расман: «Ал Ҳилол» ва Неймар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди

15:42 / 23.01.2025