Мьянма етакчиси БМТ Бош Ассамблеясида маъруза қилишдан бош тортди

Фото: DNA
Мьянма ТИВ раҳбари ва мамлакатнинг амалдаги етакчиси Аун Сан Су Чжи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида режалаштирган маърузасини бекор қилди, деб хабар қилмоқда Синхуа агентлиги.
Маълум қилинишича, Мьянма ҳукумати номидан БМТ БАда мамлакат вице-президенти Генри Ван Тхи қатнашади. Шу билан бирга, Аун Сан Су Чжи ўз ташрифини бекор қилишига нима сабаб бўлгани маълум эмас.
Аввалроқ, БМТ ХК Мьянмадаги мусулмонлар билан боғлиқ вазият юзасидан учрашув ўтказишни режалаштиргани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

17:17 / 07.03.2025
Ўзбекистон ва яна беш давлат нацистларни улуғлашга уринишларни қоралади

19:00 / 04.03.2025
БМТ тадқиқоти ёшларда глобал руҳий саломатлик инқирозини аниқлади

22:19 / 03.03.2025
БМТ Халқаро судига янги раис сайланди

08:23 / 25.02.2025