Гиннес китобининг янги нашридан жой олган энг ғаройиб рекордлар (фотожамланма)
Гиннес рекордлар китобининг 63-нашри чоп этилди. Энг яхши баскетболчи-қуён, энг катта скотч ўрами ва бошқа ғаройиб рекордлар "РИА Новости" фотолентасида тақдим этилди.

Сигнус дунёдаги барча уй мушуклари орасида энг узун (44,66 сантиметр) дум эгаси ҳисобланади.

Энг катта Teddy айиқлари тўплами (8025 та) Жанубий Дакота штатидадир. Жеки Майли айиқларни АҚШнинг барча штатлари ҳамда 29 чет мамлакатдан келтирган.

Нео номини олган ит 10 халқадан иборат тўсиқлар орасидан ўтиш пойгасини ҳаммадан тез якунлаган.

Бенни гарлем - дунёдаги энг баланд соч турмаги соҳиби. Унинг узунлиги 52 сантиметрни ташкил қилади.

4 ёшли Бини энг яхши баскетболчи-қуён деб тан олинган. Жонивор бир дақиқа ичида 7 марта тўпни "саватга" тушира олади.

Эрик Ясколка - "Икс одамлар" комикси билан боғлиқ энг катта буюмлар коллекцияси эгаси. Унда 15 400дан ортиқ "экспонат" бор.

Фредди - дунёдаги энг катта ит. Унинг бўйи - 1,035 метр.

Британиялик Жон ва Жеф Битмидлар машҳур болалар ўйинчоқ автомобили Cozy Couple'нинг энг катта нусхасини ясашга муваффақ бўлишди.

Германиялик Андрэ Ортольф желе ейиш бўйича рекорд ўрнатди. Эркак қўлларини ишлатмаган ҳолатда 1 дақиқада 716 грамм маҳсулотни паққос туширган.

Хантер Эвен рекордлар китобига бир соатда 910 тагача ҳаво шарини пуфлай олиши билан кирган.

Портлендда ёпишқоқ лента - скотчдан тайёрланган дунёдаги энг катта шар. Унинг вазни 927 килограмм бўлиб, айланасига деярли 4 метрни ташкил қилади.

Брэд Ладнер - Бэтмен буюмларидан иборат энг катта коллекция. У 1988 йилдан буён Бэтменларни йиға бошлаган.

Хитойлик Ю Жансксия дунёдаги энг узун киприкларни ўстиришга муваффақ бўлди.

Натан Савайя тўлиқ LEGO конструктори деталларидан қурган "бетмобил"и туфайли Гиннеснинг рекордлар китобига кирган. Прототип яратилишига уч ой вақт ва 500 минг LEGO детали кетган. "Бетмобиль" узунасига - 5,5 метр бўлиб, 68 килограммдан ортиқ оғирликка эга.

Чикаголик Жейми Робертс ва Том Колтун дунёдаги энг катта болалар аравачаси соҳибларидир. Унинг корпуси узунлиги 1,3 метрдан ошади.

6 ёшли Райан - 2000 йилдан кейин туғилганлар орасидаги энг машҳур блогер. Унинг Ryan ToysReview номли YouTube-канали 2015 йилнинг мартидан буён 12 076 126 791 марта кўрилган.
Мавзуга оид

10:29 / 06.02.2025
Адлия вазирлиги “Зиё улаш” китоб улашиш акциясини кенгайтирмоқда

11:29 / 01.02.2025
Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

21:20 / 11.01.2025
Temu'га мажбурият, телефондаги ҳужжатлар ва машҳур китоблар таржимаси — ҳафта дайжести

14:39 / 06.12.2024