Россиянинг Сан-Францискодаги бош консуллиги хизмат бўлими АҚШ назоратига ўтди

Фото: AFP
РФнинг Сан-Франциско шаҳридаги бош консуллиги биносининг хизмат бўлими АҚШ ҳукумати назоратига ўтди ва полиция томонидан қуршаб олинди. Бу ҳақда бош консул Сергей Петровга таянган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда.
«Тураржой қисмида ходимлар яшашда давом этмоқда, улар 1 октябрдан кеч бўлмаган муддатгача бу ерда истиқомат қилишлари мумкин», — деган Петров.
АҚШ ҳукумати консуллик биносини тамоман бўшатиб қўйишнинг сўнгги муддатини 1 октябрга белгиланган.
Бош консулнинг қайд этишича, «бу каби ишлар халқаро ҳуқуқ ва шунчаки ҳуқуқий меъёрлардан четга чиқади». Унинг сўзларига кўра, дипломатик миссия ходимлари «ўз хонадонларидан чиқариб юборилган ва Америка томони буни тан олмоқда».
Петров, шунингдек, Россия фуқароларига мурожаат қилиб, бош консуллик ёпилиши сабабли ташвишланмасликка чақирди.
Мавзуга оид

22:24
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

18:17
АҚШ Украина билан ҳудудий ён бериш масаласини ҳам муҳокама қилгани маълум бўлди

17:27