Ўзбекистон бокс терма жамоаси барча даврлардаги энг яхши натижасини қайд этди

Фото: AIBA
Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Германиянинг Ҳамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида мусобақанинг барча даврларидаги энг яхши натижасини қайд этди.
Ўзбекистон терма жамоаси шу пайтгача иштирок этган 12та жаҳон чемпионати финалида ҳеч қачон тўрт нафар вакили билан иштирок этмаганди. Шу кунгача терма жамоамизнинг энг яхши натижалари 1999 йили АҚШнинг Ҳьюстон ва 2015 йилда Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатларида қайд этилган. Бу турнирларда Ўзбекистон терма жамоаси финалда 3 нафардан вакил билан иштирок этганди.
Ҳьюстондаги натижалар ҳозирча медаллар сифати бўйича энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди. Ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси 2та олтин ( Муҳаммадқодир Абдуллаев, Ўткирбек Ҳайдаров) ва 1та кумуш медал билан тақдирланганди. 2015 йилги финалларда эса барча боксчиларимиз финалда имкониятни бой беришганди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилги ЖЧ финалида Ўзбекистон шарафини финалда Ҳасанбой Дўсматов (46-49 кг), Жасурбек Латипов (-52 кг), Иқболжон Холдоров (-64кг) ва Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг) ҳимоя қилади.
Мавзуга оид

17:24 / 06.01.2025
Айиқ билан курашган боксчи Шаҳрам Ғиёсов жаримага тортилди

00:13 / 29.12.2024
Боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан кураши тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди

17:22 / 23.12.2024
Ҳусанов – йилнинг энг яхши ёш спортчиси, Дўсматов ва Келдиёрова йилнинг энг яхши спортчилари. «Миллий спорт мукофоти-2024» ғолиблари эълон қилинди

20:26 / 09.08.2024