Босфор кўрфазида кема иккига бўлиниб кетди

Фото: CNN Turk

27 августда хорижий ОАВ Босфор кўрфазида юк кемасининг фалокатга учрагани ҳақида хабар қилдилар. Аниқланишича, Мўғулистон байроғи остида сузаётган “Леонардо” юк кемаси Истанбулнинг Сариер тумани яқинида иккига бўлиниб кетган.
Фалокат вақтида 114 метрлик кема бортида 11 киши бўлган. Уларнинг барчаси қуруқликка етказилган. Кеманинг орқа қисми экипажнинг бир қисми билан бирга шатакчи ёрдамида соҳилга олиб чиқилган. Унинг Қора денгизда сузиб юрган иккинчи қисмини олиб чиқиш бўйича ишлар ташкиллаштирилган.

Мавзуга оид

19:05 / 26.06.2024
Қизил денгиздаги отишмалар сабаб Сингапурда юк кемалари ва контейнерлар тўпланиб қолди — Reuters

22:21 / 05.12.2021
Польшада Россиянинг экипажи маст ҳолатда бўлган юк кемаси ушланди

07:47 / 26.05.2019
Япония соҳиллари яқинида 2 та юк кемаси тўқнашиб кетди

20:14 / 19.11.2016