АҚШда ёзувчи Марк Твеннинг фермаси сотувга қўйилди

Фото: ABC news
Америкалик ёзувчи Марк Твеннинг Коннектикут штатидаги фермаси сотувга қўйилди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Jean's Farm фермаси ҳудуди 7 гектардан бироз кўпроқни ташкил қилади. У 1860 йилда қурилган. Ёзувчи уни кичик қизи Жейн учун харид қилган.
Фермадаги 339 квадрат метр майдонга эга бош уйда 5 та ётоқхона ва 4 та ваннахона бор. Айни вақтда уй ва унинг атрофидаги ҳудуд реставрация қилинган.
Ферма нархи 1,85 млн долларни ташкил қилади.


Мавзуга оид

08:16 / 17.02.2025
1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

17:53 / 08.10.2024
АҚШда резавор мевалар етиштирувчи вертикал ферма ташкил этилди

09:46 / 13.06.2024
Тошкент ва Андижонда майнинг ферма ташкил этган хонадонлар аниқланди

08:59 / 22.04.2024