Янги компьютер вируси Осиёда ҳам тарқалди

Фото: РИА "Новости"
Пул талаб қилувчи Petya вируси Европа ва АҚШдаги компьютер тизимларига зарар етказгач, Осиёдаги қурилмаларда қайд этилди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Гап Ҳиндистон ва Хитойдаги тизимлар ҳақида бормоқда.
Аввалроқ Ҳиндистоннинг энг йирик контейнер порти янги вирус киберҳужумига учрагани хабар қилинганди.
Хитойда ҳам Petya вирусидан зарар кўрилган. Qihoo 360 Technology Co.’нинг ахборот ҳимояси бўйича бош мутахассиси Чжэн Вэньбиннинг сўзларига кўра, оммавий бузилишлар бўлмаган.
Сешанба куни "Роснефть" компьютерларига йўналтирилган Petya шифрли вируси бутун дунё мамлакатлари компьютерларига зиён етказгани маълум бўлди.
Бутун дунё компьютерларига янгича вирус орқали ҳужум қилинди
Мавзуга оид

20:32 / 07.03.2025
Telegram иловасида хавфли заифлик аниқланди

21:16 / 04.02.2025
iPhone смартфонларида биринчи марта троян-вирус аниқланди

09:33 / 16.01.2025
Германияда чорва моллари орасида хавфли инфекция тарқалди. Кўплаб мамлакатлар гўшт импортини тақиқлади

18:11 / 11.12.2024