БАА маликалари бельгиялик хизматкорларни камситишда айбдор деб тан олинди

Бельгия суди амирлик маликаси Ҳамда Ан-Наҳайян ва унинг 7 нафар қизини хизматкорларни ноқонуний кўчиришда ва уларни камситишда айбдор дея тан олди. Associated Press шу ҳақида хабар берди.
Уларнинг бари - саккиз киши 15 ойлик шартли қамоқ жазоси ва 165 минг евролик жаримага ҳукм қилинди. Шунингдек мазкур иш бўйича бош хизматкор ҳам тергов қилинган, бироқ у оқланган.
2008 йилнинг июлида полиция Ан-Наҳайян саккиз ой давомида ижарага олган Брюсселдаги меҳмонхонанинг тўртинчи қаватини тўлиқ тинтув қилган. Маълум бўлишича, 20 нафарча хизматкор 24 соат давомида маликалар учун хизмат қилган, баъзилари полда ухлашига тўғри келган.
Судда маликалар келишмади, уларнинг манфаатларини ҳуқуқшунослар ҳимоя қилишди.
Мавзуга оид

16:33 / 24.02.2025
Дубай валиаҳд шаҳзодаси дунёдаги энг баланд бинодан парашютда сакради

18:10 / 03.02.2025
Reuters: Путин ва Трамп Саудия Арабистони ёки БААда учрашиши мумкин

09:28 / 28.01.2025
Ўзбекистон ва БАА нодир металларни қидиришда ҳамкорликни жадаллаштиради

07:30 / 16.01.2025