Дунёдаги энг қудратли сузувчи қуёш электростанцияси ишга тушди

Фото: Inhabitat
Сўнгги ўн йилда Хитойда кузатилаётган саноат буми давомида электр энергиясини ишлаб чиқишда экологик нормаларни ошириш, қайта тикланувчи манбаларга асосланган энергия ишлаб чиқувчи янги технологияларни жорий қилиш масаласи кўтарилди. Хитойда чиқиндиларни бартараф қилиш учун альтернатив энергия манбаларидан фойдаланишга доир давлат дастури қабул қилинган эди. Бу ҳақида inhabitat нашри хабар берди.
Sungrow Power Supply Co томонидан Хуайнань (Анхой провинцияси) шаҳри яқинида дунёда энг қудратли сузувчи қуёш электростанциясининг ишга туширилиши давлат органлари қарорларини бажариш натижасидир. Станциянинг жойлашув масканининг ўзиёқ рамзий маънога эга - бу ерда ўз вақтида мамлакат экотизимини ифлослантириш манбаи бўлиб хизмат қилган иссиқлик электростанциялари учун ёқилғи қазиб олинган.
Янги сузувчи электростанциянинг қудрати 40 МВт'ни ташкил қилади, бу бир йил олдин сувга туширилган 20 МВт'ли станцияни икки карра ортда қолдиради. Сув сатҳидаги қуёш электростанцияларининг машҳурлиги кўплаб қулай омиллар ва унинг махсус тузилмаси билан изоҳланади.
Биринчи навбатда қуёш электростанцияларига улкан ер майдонларини ажратиш муаммосидан халос қилади. Шунингдек панелларнинг сув сатҳи остида жойлашуви суюқликнинг буғланиши камайишига олиб келади - бу эса глобал исиш шароитида иқлим учун айни муддаодир.
Бундан ташқари, қуёш панелларининг сув остида бўлиши фотоэлементлар ишчи ҳароратининг табиий йўл билан пасайишига олиб келади, бу уларнинг хизмат муддатини қўшимча харажатларсиз узайтиради.
ХХР ҳукумати 2020 йилга бориб мамлакат энергия истеъмоли тузилмасида қуёш энергияси улушини оширишни режалаштирган.
Мавзуга оид

15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди

15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди

20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди

23:32 / 04.11.2024