«Реал» ва «Манчестер Юнайтед» УЕФА Суперкубоги учун ўйнайди

«Реал» 2017 йилги УЕФА Суперкубоги учун баҳсда «Манчестер Юнайтед»га рақиблик қилади.
Чемпионлар лигасида «Реал» Туриннинг «Ювентус» клубини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратгач, кубок учун ўйнайдиган иккинчи жамоа номи маълум бўлди. ЕЧЛ финалининг 20-дақиқасида мадридликлар жамоасининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобни очди. 7 дақиқа ўтиб «Ювентус»нинг хорватиялик ҳужумчиси Марио Манжукич ҳисобни тенглаштирган. 61-дақиқада «Реал» яна олдинга чиқди – бразилиялик ярим ҳимоячи Карлос Касемиро гол муаллифи. 64-дақиқада эса Криштиану Роналду дубль қайд этиб, жамоаси устунлигини таъминлади. 90-дақиқада якуний натижа Марко Асенсио томонидан ўрнатилди.
24 май куни «Манчестер Юнайтед» Европа Лигаси финалида «Аякс»ни 2:0 ҳисобида енгиб, Суперкубок учун ўйнайдиган бўлганди.
«Реал» ва «МЮ» ўртасида Суперкубок учрашуви 8 август куни Македония пойтахти Скопье шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

13:53 / 10.03.2025
«Реал» «Барса»га етиб олди, «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

12:30 / 02.03.2025