Парҳезшунослардан энг мукаммал нонушта формуласи

Фото: resto.ru
Шифокорлар энг оптимал ва меъёрий нонушта қандай бўлиши ҳақида маълумот беришди. Улар ҳатто бу борада махсус формула ҳам ишлаб чиқишди. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақдаги маълумот билан бўлишди.
Демак, эрталабки мукаммал нонушта формуласи қуйидагича: мураккаб углевод ва оқсил, шунингдек ёғлар манбаи.
Оқсилга бой маҳсулотлар - пишлоқ, творог, тухум, ёнғоқлар ва бошқалар. Нофаол углеводлар - бу турли бўтқалар, жавдар нон ва ҳ.к. Фойдали ёғлар - бу зайтун ёки ерёнғоқ ёғлари, турли ёнғоқлар, авокадо, зайтун.
Инсон ўз нонуштаси рационини тузаётганда ҳар туркумдан бир жуфт маҳсулотдан олса бўлади - шунда эрталабки нонушта учун мукаммал рацион ҳосил бўлади.
Асосийси, нонуштани ўтказиб юбормаслик ҳамда фақат қаҳва ёки чой билан кифояланмаслик.
Мавзуга оид

15:41 / 11.02.2025
Кеч нонушта қилиш депрессияга олиб келиши мумкин — тадқиқот

16:40 / 07.01.2025
Хотирани яхшилашда энг самарали бўлган парҳез аниқланди

18:46 / 08.11.2024
Нонушта қилмаслик диабет ва семизликка олиб келиши мумкин — диетолог

12:06 / 13.01.2024