Неймар мураббий билан машғулот вақтида жанжаллашди

Фото: Getty Images
«Барселона» ҳужумчиси Неймар ва жамоа бош мураббийи Луис Энрикенинг ёрдамчиси ҳисобланадиган Хуан Карлос Унсуэ ўртасида зиддият юзага келган.
Mundo Deportivo хабарига кўра, навбатдаги машғулот вақтида, бошқа футболчилар кўз ўнгида тортишув рўй берган. Унсуэ бразилиялик футболчининг олдига келиб, унга баъзи топшириқларни берган. Неймар эса унинг талабларини кескин норозилик билан қабул қилган. Улар мунозарани давом эттиришган, Унсуэ футболчини майдондан ташқаридаги ҳаёти учун танқид қилган. Мураббий Неймарни спортга кўпроқ эътибор беришга чақирган. Футболчи эса унга бақириб жавоб қайтарган ва бу мураббийга умуман ёқмаган.
Қайд этиш керакки, бир қатор нашрлар Унсуэ «Барселона»да кейинги мавсумдан бош мураббий бўлиши ҳақида ёзмоқда. Неймарнинг ўзи ҳам бироз олдинроқ жамоа раҳбарлиги учун энг мос номзод Унсуэ эканини айтиб ўтганди.
Мавзуга оид

19:54 / 12.02.2025
Неймар яна «Сантос»да: футбол ниҳоят бойликни енгди

22:32 / 31.01.2025
Бразилиянинг «Сантос» клуби Неймар қайтганини эълон қилди

05:19 / 28.01.2025
Расман: «Ал Ҳилол» ва Неймар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди

16:11 / 21.08.2023