Фоторепортаж: Май ойида қор

Россиянинг Красноярск, Новосибирск ва Кемерово ўлкаларига қисқа муддатга қиш қайтган.
2 май кунига ўтар кечаси Россиянинг Красноярск ўлкасига кучли қорбўронлари ёпирилди. Ҳавонинг совуши олдиндан маълум бўлганди, аммо ҳавонинг кескин ўзгариши ҳудуд аҳолисини ғафлатда қолдирди. Шу билан бирга шанба куни красноярскликларга 24 даража иссиқ ҳарорат ваъда қилинмоқда.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қорни красноярскликлар учун «анъанавий» ва «классик» деб аташмоқда.
Ҳаво ҳарорати ёмон бўлишига қарамасдан Сибирдаги шаҳарларда яшовчи кишилар кўчаларга чиқишган ва қорли манзараларнинг суратларини тушириб, интернетга жойлашган.
Мавзуга оид

14:46 / 21.02.2025
Хитойлик сайёҳлар Японияга бориб қор кураш учун путёвка сотиб олмоқда

21:20 / 14.01.2025
Ўзбекистонлик эркак Красноярск аэропортида бошқа одамга пичоқ билан ҳамла қилди

15:12 / 14.01.2025
“Қишлоқ маза, тинч ва сокин” — Ёрдонда қиш

16:40 / 16.12.2024