Хитой ва Эрон Аракдаги реакторни реконструкция қилишга илк шартномани имзолашди

Фото:RIA
Эрон ва Хитой Эроннинг Аракидаги оғир сувда ишловчи реакторни реконструкция қилишга илк шартномани имзолашди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Шартномани имзолаш расмий маросими 23 апрелда Венада бўлиб ўтди.
Аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Аракдаги реактор юқори халқаро стандартларга жавоб берувчи замонавий тадқиқот реактори бўлишини айтганди.
Аракдаги реакторни реконфигурация қилиш Эрон ядровий дастури бўйича қўшма ҳаракатлар дастури доирасида амалга оширилади. Реактор унда қурол плутонийсини ишлаб чиқариш мумкин бўлмайдиган тарзда қайта жиҳозланади.
Оғир сув баъзи турдаги реакторларда нейтронлар секинлаштиргичи сифатида қўлланади. Оғир сувдаги реакторларда табиий урандан қурол плутонийси олиш мумкин. 2016 йилда Эрон реакторнинг оғир сув ишлатилиши керак бўлган асосий қисмини демонтаж қилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид

15:02 / 09.03.2025
Россия, Хитой ва Эрон Ҳинд океанида қўшма ҳарбий ўқув машқларини ўтказади

23:36 / 08.03.2025
Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этди

20:41 / 07.03.2025
Трамп Эрон етакчисига ядровий дастур бўйича битим тузишни таклиф қилди

19:05 / 04.03.2025