Сурияни енгган Жанубий Корея Ўзбекистондан 4 очкога илгарилаб кетди

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи А гуруҳи 7-турида Жанубий Корея терма жамоаси ўз майдонида Сурия вакилларини қабул қилди.
Сеул шаҳридаги World Cup Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда майдон эгалари Хонг Жёнг-Хо томонидан учрашувнинг 4-дақиқасида урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди.
Жанубий Корея мазкур ғалабадан кейин очколари сонини 13тага етказиб олди ва иккинчи ўринни сақлаб қолди. Ули Штилеке шогирдлари эндиликда Ўзбекистондан 4 очкога илгарилаб кетган. Сурия 8 очко билан тўртинчи поғонада қолди.
ЖЧ–2018 саралаши, 7-тур
Сеул, Жанубий Корея
28 март, сешанба
Жанубий Корея – Сурия 1:0
Гол: Хонг Жёнг-Хо (4)
Огоҳлантиришлар: Сан-Тае (90+2) – Мардикян (90)
Мавзуга оид

12:37 / 10.03.2025
Ўзбекистон фуқароси қарийб 5,1 млн долларга Сеулдан квартира сотиб олди

16:52 / 08.03.2025
Жанубий Корея президенти тергов изоляторидан озод этилди

14:07 / 07.03.2025
Жанубий Корея президентини ҳибсга олиш ордери бекор қилинди

12:20 / 06.03.2025