Фото: Вестминстер университетида Наврўз байрами

25 март куни Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида Наврўз айёмига бағишланган тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида талабалар ўзларининг байрамона рақслари, куй-қўшиқлари ва саҳна кўринишлари билан иштирок этишди. Шунингдек, талаба қизлар ўртасида "Мисс Наврўз" танлови ҳам ўтказилди.
Олийгоҳ ҳовлисида ташкил этилган суратлар кўзргазмаси ҳам байрамга ўзгача руҳ бағишлади.
Тадбир якунидан сўнг барча меҳмонлар, университет ходимлари ва талабаларга байрам оши, кўк сомса ҳамда сумалаклар тортилди.
Мавзуга оид

16:00 / 03.03.2025
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

17:09 / 22.02.2025
Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш тўғрисида президент қарори имзоланди

08:36 / 23.03.2024
Навоийда Наврўз кунлари уруш қаҳрамонлари йўқланди

10:25 / 19.03.2024