Cape Town Cycle Tour велопойгаси тарихида биринчи марта мусобақа бекор қилинди

Кейптаундаги велопойга ташкилотчилари трассада спортчиларнинг ҳаракатларини қийинлаштирувчи кучли шамол туфайли мусобақани бекор қилишди. ABC News шу ҳақида хабар берди.
Хаут-Бей яриморолида ўтаётган Cape Town Cycle Tour велопойгаси 40 йиллик тарихида биринчи марта бекор қилинди. Мусобақа иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шундай қарор қабул қилинди.
Дастлаб ташкилотчилар масофани 109 километрдан 78 километргача қисқартиришди. Бироқ деярли пойга бошланиши биланоқ кучли шамол бошланди - шамол тезлиги соатига 100 километрдан ортиқни ташкил қилди. Гувоҳлар мусобақа иштирокчиларининг пойга вақтидаги қийналган лавҳаларини суратга олишди.
Пойгада 35 мингга яқин киши қайд этилган. Мусобақа ташкилотчилари уни 2018 йилда ўтказишга умид қилишмоқда.
Мавзуга оид

12:31 / 03.03.2025
Берунийда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборди

12:30 / 10.02.2025
Японияда анъанавий бекинмачоқ ўйини учун 100 нафар иштирокчи қидирилмоқда

17:02 / 22.01.2025
Коинотда 33 минг км/соат тезликдаги шамол қайд этилди — бу рекорд кўрсаткич

17:11 / 16.12.2024