«Урганч-Хива» троллейбуси йўналишида йўл ҳақлари белгиланди
Хоразм вилояти ҳокимияти томонидан «Урганч-Хива» троллейбус йўналишида йўловчилар ва багаж ташиш ҳақини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ҳужжат муҳокама учун Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, шаҳар атрофи йўналишида ҳар бир йўловчи учун бекатлараро йўловчи ва багаж ташиш ҳақи белгиланган тариф жадвали бўйича олинади.
Қарорга мувофиқ, «Урганч-Хива» йўналишидаги қатнаётган троллейбусда йўловчилар ва багаж ташиш ҳақи қуйидагича белгиланган:
1. Йўловчилар ташиш ҳақи, шаҳар ишчи йўналишида - 700 сўм
“Урганч-Хива” (бир томонга) - 1200 сўм
2. Багаж ташиш ҳақи, шаҳар ишчи йўналишида - 700 сўм
“Урганч-Хива” (бир томонга) - 1200 сўм
Мавзуга оид

16:15 / 19.01.2025
Урганчдан Қўнғиротга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

16:40 / 04.12.2024
«Афросиёб» тезюрар поездлари 7 декабрдан Хивага қатнай бошлаши рад этилди

18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди

10:31 / 15.11.2024