Трамп АҚШ армияси учун "жуда катта бюджет" сўрамоқчи

Фото: Flickr/ 7th Army Training Command
АҚШ президенти Дональд Трамп Консерватив сиёсий ҳаракатлар анжуманида иштирок этиб, АҚШ маъмурияти мамлакат қуролли кучлари учун "жуда катта бюджет" сўрамоқчи эканлигини айтди.
"Биз қуролли кучларимиз учун катта бюджетни сўрамоқчимиз", деб айтган Трамп.
Трамп бунда гап қайси давр ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
Аввалроқ АҚШ конгрессининг бюджет бўйича бошқармаси АҚШ бюджети дефицитининг 28 млрд долларга, яъни 599 млрд долларгача камайишини прогноз қилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид

21:37 / 26.02.2025
Қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланиши таъминланади

15:57 / 25.02.2025
Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби белгиланди

16:55 / 21.01.2025
Трамп АҚШнинг бошқа давлатларга ёрдамини 90 кунга тўхтатди

21:32 / 20.01.2025