Видео: Доминиканлик журналистларни жонли эфир вақтида ўлдиришди
Доминикана республикасидаги маҳаллий радиостанциялардан бирининг журналистлари жонли эфир вақтида отиб кетилди. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатди.
Ҳодиса Сан-Педро де Макорис шаҳрида рўй берган. Қуролланган жиноятчилар 103FM тўлқинлари орқали эфирга чиқадиган радиостудия биносига бостириб кириб, ходимларни ўққа тутган.
Радиобошловчи ҳужум содир бўлишидан олдин эфирда матн ўқиётгани видеоси Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирилган. Видеода ўқ овозлари ва қичқириқни эшитиш мумкин.
Полициянинг маълум қилишича, ҳужум қурбонлари продюсер Лео Мартинес ва радиобошловчи Луис Мануэль Медина. Шунингдек, яна бир журналист аёл жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
Ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, 3 киши қўлга олинган. Уларни жиноятга ундаган сабаблар ўрганилмоқда.
Мавзуга оид

21:26 / 12.12.2024
«Чегара билмас мухбирлар»: 2024 йилда дунёда 54 нафар журналист ўлдирилди

18:57 / 07.12.2024
Доминикана расмийлари рекорд даражадаги 9,5 тонна кокаинни мусодара қилди

19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди

23:59 / 08.10.2024