Бразилия полициячиларининг намойиши юздан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлди

Фото: Reuters
Бразилиянинг Эспириту-Санту штати полиция маҳкамасининг олти кун давом этган норозилик намойиши салбий оқибатларга сабаб бўлди. Гап шундаки, ҳуқуқ идораларининг эътиборсизлиги туфайли содир этилган зўравонликларда юздан ортиқ инсон қурбон бўлган.
Мамлакат ҳукумати 9 февраль куни штатда тартибни тиклаш мақсадида 1,2 минг кишилик ҳарбий бўлинмаларни киритишга мажбур бўлган. Улар десантчилар ва федерал полициячилардан иборат бўлишган.
“Рейтер” агентлиги маълумотига кўра, бирмунча ошкора зўравонлик ҳолатлари, хусусан, дўконлардан маҳсулотларни ўғирлаш штат маъмурияти маркази Витория шаҳрида кузатилган.
Штатнинг намойиш ўтказаётган полициячилари эса, ўз навбатида, иқтисодий инқироз ва давлат молиялаштириши билан боғлиқ муаммолар давом этаётган бир пайтда, ойлик иш ҳақи кўтарилишини талаб қилишмоқда.
Шу билан бирга, уч ҳафтадан сўнг анъанавий йиллик карнавал бўлиб ўтадиган Рио-де-Жанейро штати полициячилари ҳам намойишлар ташкил этишни режалаштираётгани хабар қилинмоқда.
Мавзуга оид

17:50 / 27.02.2025
BRICS янги аъзо давлатларни қабул қилишни тўхтатди

18:24 / 22.02.2025
Бразилияда кичик шаҳарчани ер юта бошлади

13:59 / 21.02.2025
Бразилияда бир вақтда 4500 та асалари чаққан ўсмирнинг ҳаёти сақлаб қолинди

20:03 / 19.02.2025