American Airlines самолётидан 14 кг кокаин топилди

American Airlines авиакомпаниясига тегишли самолётнинг бурун қисмидан 14 килограмм кокаин топилди. Бу ҳақда Reuters маҳаллий полицияга асосан хабар берди.
Ҳодиса Оклахома штатининг Талса шаҳрида рўй берган. Хабар қилинишича, самолётларга хизмат кўрсатиш бўлими ходими American Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 757 самолёти бурун қисмидан 14 килограмм кокаинни ҳаво кемасини таъмирлаш базасида кўздан кечира туриб аниқлаган.
Юк Колумбиядан учиб келган бортда топилди. Гиёҳванд модда еттита тўғри бурчаклик блокларга ўралган бўлган. Бундай партиянинг кўча бозорларидаги нархи тахминан 200 минг АҚШ доллари атрофида бўлиши мумкинлиги хабар қилинди.
Мавзуга оид

18:01 / 31.01.2025
Вашингтондаги авиаҳалокатнинг янги тафсилотлари. Бир кун ўтиб нималар маълум?

21:42 / 30.01.2025
Вашингтон осмонида самолёт ҳалокати: сабаблар ва қурбонлар ҳақида нима маълум?

10:41 / 30.01.2025
Вашингтонда йўловчи самолёт ҳарбий вертолёт билан тўқнашди. Асосий маълумотлар

22:29 / 30.12.2024