Рубль пайшанба куни йиллик максимумларни янгилаши мумкин

Фото: RIA
Рубль 2016 йил сўнгги кунларига келиб йиллик максимумларни янгилашда давом этмоқда. Евро 2015 йил июлидан бери илк маротаба 63 рубль атрофида синовдан ўтмоқда. Доллар эса йилдаги энг қуйи кўрсаткичларга яқин курсда сотилмоқда. Москва банклараро валюта биржаси маълумотлари шунга далолат қилмоқда.
Шундай қилиб, долларнинг "эртага" (пайшанба – 29 декабрь) ҳисоблари билан курси 28 декабрь савдосида 0,09 рублга арзонлашиб, 60,59 рублни ташкил этган. Евро курси эса 0,42 рублга пасайиб, 63,01 рубль сифатида белгиланган.
Аввалроқ, кун давомидаги савдолар чоғида Евро курси 63 рублдан пастга тушишга ҳам улгурган эди. Доллар йилнинг энг қуйи кўрсаткичи 60,47 рублга яқинлашган ва 60,53 рублгача пасайганди.
Мавзуга оид

10:09 / 11.03.2025
195 минг қалбаки долларнинг муомалага киритилиши олди олинди

16:55 / 20.02.2025
Ўзбекистон 2025 йилда 43 млрд доллар инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда

20:50 / 26.01.2025
АҚШ долларнинг баъзи банкнотлари дизайнини ўзгартиради

11:05 / 21.01.2025