Россия олий ўқув муассасалари 4 мингдан зиёд ўзбек талабасини қабул қилди
2016 йилда ўзбекистонлик 4 мингдан зиёд абитуриент Россия Федерациясидаги олий ўқув муассасаларига (ОЎМ) ўқишга кирди. Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди.
"Таълим соҳасида алоқалар мустаҳкамланмоқда. Россиядаги талабалари сонига кўра, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бугунги кунда 17 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россиядаги олийгоҳларда таҳсил олмоқда. 2016 йилда 4 мингдан зиёд абитуриент Россиядаги олий таълим дарогоҳларига ўқишга қабул қилинди", - деди элчи йил якунлари бўйича ўтказилган матбуот конференциясида.
Элчининг сўзларига кўра, жорий йилда Россия фан ва маданият маркази билан ҳамкорликда 100дан ортиқ турли тадбирлар ўтказилди.
Мавзуга оид

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошгани маълум бўлди

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

17:32 / 10.03.2025
Россияда 685 минг хорижлик назорат остидаги шахслар реестрига киритилди

21:19 / 08.03.2025