«МЮ» Погбанинг рекордини йўққа чиқармоқчи

«Барселона» янада бойиб кетиши мумкин.
2016 йилнинг ёзида «қизил иблислар» Поль Погба билан шартнома имзолаб, трансферлар борасидаги рекордни ўрнатганди. Манкунианликлар 1 йилдан кейин бошқа бир футболчи учун янада кўпроқ маблағ бериб, бу рекордни йўққа чиқариши мумкин. Daily Record таблоидида ёзилишича, инглизлар жамоаси «Барселона»дан бразилиялик ҳужумчи Неймарни харид қилишни мўлжаллаган.
Жозе Моуриньо бошқарувидаги клуб ушбу футболчи учун 211 миллион евро сарфлашга тайёр.
Бундан олдин ҳам «МЮ» Неймарни сотиб олишга қизиқаётгани ҳақида хабарлар берилганди. Инглизлар Неймарнинг «Сантос»дан Каталонияга ўтиши билан боғлиқ можароларидан фойдаланиб қолишмоқчилиги айтилган.
Бразилия терма жамоаси етакчиси бўлган футболчи шу йилнинг июлида «Барселона» билан янги узоқ муддатли (2021 йилгача) шартнома тузганди.
Неймар Примеранинг жорий мавсумиа 11 учрашувда майдонга тушиб, 4 гол урган ва 7та голга ассистентлик қилган.
Мавзуга оид

19:54 / 12.02.2025
Неймар яна «Сантос»да: футбол ниҳоят бойликни енгди

22:32 / 31.01.2025
Бразилиянинг «Сантос» клуби Неймар қайтганини эълон қилди

05:19 / 28.01.2025
Расман: «Ал Ҳилол» ва Неймар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди

11:18 / 06.01.2025