Франциянинг собиқ бош вазири праймеризнинг 1-турида ғолиб бўлди

Фото: © EPA
Франциянинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон Франция президенти лавозими учун бошланаётган курашда муҳим ғалабага эришди.
Фийон 20 ноябрда "Республикачилар" ўнг-марказ партияси президент лавозими учун ўз номзодини аниқлаш учун ўтказган праймериз – бирламчи сайловларнинг 1-турида етакчилик қилди.
62 ёшли сиёсатчи ўзининг 7 нафар партиядошлари орасидан энг кўп – 44,1 фоиз овоз йиға олди. Бордо мэри Ален Жюппе 28,3 фоиз овоз, Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози эса 20,9 фоиз овоз тўплай олди.
Келаси якшанба, 27 ноябрда ўтадиган 2-турда кураш фақатгина икки етакчи – Фийон ва Жюппе ўртасида боради.
Сайловларда ютқазган Саркози кейинги турда Фийонни қўллаб-қувватлашини айтди. Бу эса Фийоннинг президент лавозимига номзод бўлиш учун имкониятларини янада оширади.
Мавзуга оид

11:20
Макрон иттифоқчиларни Киев учун кафолат режасини ишлаб чиқишга чақирди

22:44 / 11.03.2025
Франция Украинанинг қуролсизлантирилишига қарши эканини маълум қилди

14:38 / 11.03.2025
Ўзбекистон ва Франция: асосий ҳамкорлик йўналишлари қайсилар?

20:14 / 10.03.2025