Emirates самолёти Домодедовога мажбурий қўнишни амалга оширди

Москвадаги Домодедово аэропортига Emirates авиакомпаниясининг А380 самолёти йўловчиларидан бирининг соғлиги ёмонлашгани туфайли шошилинч қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда аэропорт вакилига асосланган ҳолда РИА Новости хабар берган.
Аэропортда самолётни бемор йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга тайёрланган шифокорлар бўлинмаси кутиб олган.
Дубай — Сан-Франциско йўналишида учган йўловчи самолёти Москва вақти билан соат 16.33да қўнишни амалга оширган, парвоз вақтида ўзини ёмон ҳис қилган йўловчи шифохонага олиб кетилган.
Мавзуга оид

13:19
Украина Россия бўйлаб энг йирик дронлар ҳужумини амалга оширди. Қурбонлар ва яраланганлар бор

21:07 / 05.10.2024
Emirates йўловчиларнинг самолёт бортига пейжер ва рациялар олиб чиқишини тақиқлади

08:14 / 10.08.2023
Домодедово округида 1000 квадрат метр майдонда йирик ёнғин содир бўлди

15:51 / 08.03.2023