Костя Цзю бешинчи марта ота бўлди

ФОТО Splash/All Over Press
Бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, россиялик Костантин Цзю бешинчи маротаба ота бўлди, деб хабар қилмоқда «kp.ru» сайти.
Собиқ спортчининг рафиқаси Москва туғруқхоналаридани бирида қизалоқни дунёга келтирган. Унга Виктория дея исм қўйишган. Жуфтлик учун бу иккинчи умумий фарзанди бўлишди. Улар ўғиллари Владимирни ҳам тарбиялашади.
Боксчининг аввалги никоҳидан ҳам 3 нафар фарзанди бўлиб, булар ўғиллари Тимофей, Никита ҳамда қизи Анастасиядир.
3 ноябрь куни Костя Цзюнинг тўнғич ўғли профессионал рингдаги илк жангини ўтказиши маълум бўлди. 21 ёшли Тимофей Цзю 17 декабрь куни Австралиянинг Сидней шаҳрида рингга чиқади.
Эслатиб зтамиз, Костя Цзю 2005 йили 35 ёшида фаолиятини тамомлаган. У профессионал рингда 34та жанг ўтказиб, 31тасида ғалаба қозонган (26таси нокаут билан), икки марта мағлубиятга учраган. Биттаси ҳисобга олинмаган.
Мавзуга оид

14:35
Австралиялик эркак сунъий юрак билан 100 кун яшаб, рекорд ўрнатди

23:40 / 11.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда

22:14 / 11.03.2025
КХДР Украинадаги уруш вақтида ҳарбий заводлари майдонини кенгайтирди

14:06 / 11.03.2025