Cygnus орбитага муваффақиятли кўтарилди

Фото: NASA
Cygnus транспорт юк фазо кемаси белгиланган орбитага етди, деб хабар қилмоқда НАСА агентлиги. У, Россиянинг РД-181 двигатели ўрнатилган Antares ракета-ташувчиси ёрдамида ҳавога кўтарилган эди.
ТАСС маълумотларига кўра, Cygnus 23 октябргача орбитада бўлиб туради, шундан сўнг Халқаро Космик Станциясига уланади.
Юк фазо кемаси ХКСга 2,3 тонна юк, жумладан сув, сарф қилинувчи материаллар ва илмий техникаларни олиб боради. Бундан ташқари, Ер об-ҳавосини кузатиш мақсадида митта сунъий йўлдошларни фазо кенгликларига чиқаришда қўл келадиган ускуналар ҳам етказилади.
Мавзуга оид

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

22:06 / 13.03.2025
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди

21:28 / 13.03.2025
Россия мамлакатга кириш тақиқланган ЕИ фуқаролари рўйхатини кенгайтирди

21:18 / 13.03.2025