АҚШ эсминеци Яман яқинида ҳафта давомида учинчи марта ўққа тутилди

Фото: Reuters
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг USS Mason эсминеци Яман қирғоқлари яқинидаги халқаро сувларда сузиб юрганида яна ҳужумга учради.
NBC телеканали маълумотига кўра, якшанба куни эрталаб кемага қарата ракета учирилган. Ҳужум оқибатида талофатлар йўқ, ракета нишонга тегмаган. Унинг учирилиш нуқтаси аниқланмаган.
Душанба куни илк марта Ямандан туриб АҚШ эсминецига зарба берилгани маълум қилинди. Ҳафтанинг чоршанба куни яна бир неча ракета кема турган ҳудудга келиб тушган.
Америкаликлар бу ҳужумларда Ямандаги исёнчи кучлар - ҳусийчиларни айблади. Ҳусийчилар бу ҳужумларга алоқадор эмаслигини такрорлади, лекин АҚШ қуролли кучлари бу ҳужумларга жавоб сифатида Ямандаги баъзи нуқталарни ўққа тутди.
Кейинроқ, Оқ уй вакили Эрик Шульц яна ҳужум рўй бергудек бўлса, АҚШ Яман бўйлаб зарбалар беришини айтиб ўтди.
Мавзуга оид

09:01 / 01.02.2025
Одессага ракета зарбаси: камида етти киши жароҳатланди

10:51 / 20.01.2025
Ямандаги ҳусийчилар 200 млрд долларлик иқтисодий зарар келтирди

09:42 / 17.01.2025
Starship ракетасининг еттинчи парвози муваффақиятсиз якунланди

10:57 / 14.01.2025