Эрон генерали Саудия Арабистонида тўнтарув бўлиши мумкинлигини айтди

Фото: regnum.ru
Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибига кирувчи "Қуддус" махсус бўлинмаси қўмондони, генерал Қосим Сулаймоний Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ҳокимиятни қўлга олиш учун ўз отасини ўлдириши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Сулаймоний Суриядаги жангларда ҳалок бўлган эронлик генераллардан бирининг мотам маросимидаги нутқида суриялик юқори лавозимдаги амалдорларнинг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон билан учрашгани ҳақида гапириб берган.
Сулаймонийнинг айтишича, томонлар мулоқотида россиялик ҳарбийлар ҳам иштирок этган. Саудиялик шаҳзода сурияликларга агар улар Эрон билан алоқани узсалар, уруш якунланишига ваъда берган.
Генералнинг фикрича, саудиялик шаҳзода тоқатсизлиги билан ажралиб туради ва Саудия Арабистонида ҳокимиятни қўлга олиш учун отасини ҳам ўлдиришга тайёр.
Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар 2016 йил бошида шиа имоми Нимр ал-Нимрнинг Саудия Арабистони томонидан қатл этилишидан кейин кескин ёмонлашган.
Мавзуга оид

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

10:33 / 11.03.2025
Зеленский Саудия Арабистонига ташриф буюрди

16:37 / 10.03.2025
CNN: АҚШ Саудия Арабистонида нафақат Украина, балки Россия билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади

15:02 / 09.03.2025