Йўлларнинг сифати бўйича жаҳон мамлакатлари рейтинги эълон қилинди

Бутунжаҳон иқтисодий форуми (WEF)нинг «Глобал рақобатбардошлик кўрсаткичи»га оид ҳисоботига дунё мамлакатларидаги автомобиль йўллари ҳолати бўйича рейтинг киритилган.
Унга кўра, жаҳоннинг энг яхши автомобиль йўллари сифатида БАА йўллари эътироф этилган. Ундан сўнг Сингапур, Ҳонгконг, Нидерландия, Япония, Франция, Швейцария, Австрия ва Дания давлатлари келтирилган.
Россия Габон, Сьерра-Леоне ҳамда Ливан ва Коста-Рика давлатлари оралиғида жойлашиб, 123-ўринга муносиб кўрилган.
Рўйхатдаги мамлакатлар орасида Украина, Парагвай, Конго ва Мадагаскардаги йўллар энг ёмон экани қайд этилган.
Мавзуга оид

16:36 / 24.01.2025
Дипломи Ўзбекистонда тан олинадиган дунё олийгоҳлари рўйхати эълон қилинди

17:16 / 23.01.2025
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди

14:57 / 18.01.2025
Дунёдаги энг хавфсиз 5 та автомобил номи эълон қилинди

09:44 / 10.01.2025