Ўзбекистон ва Қирғизистон мавжуд муаммоларни ҳал қилишга тайёр

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов мамлакатлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга тайёр эканликларини билдиришди. Бу ҳақида Қирғизистон президентининг матбуот хизмати маълум қилди.
Абдулазиз Комилов жума куни бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашида иштирок этиш учун Ўзбекистон делегацияси раҳбари сифатида Бишкекка ташриф буюрди. Комилов Қирғизистон президенти билан кечган учрашувда Ўзбекистоннинг қирғиз-ўзбек муносабатларини ўзаро ҳурмат ва қўшничилик анъаналарига таянган ҳолда ижобий ноталарда бошлашга тайёр эканини билдирди.
"Қирғизистон ва Ўзбекистон муносабатларини фаоллаштиришда томонларнинг манфаатдорлиги ва мамлакатлар ўртасидаги муаммоларни конструктив мулоқот йўли орқали ҳал қилишга жиддий сиёсий ёндашув мавжудлиги тасдиқланди", - дейилади хабарда.
Шунингдек ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Атамбаевга Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини етказди.
Мавзуга оид

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

11:29 / 26.02.2025