Таиланд фермерлари ёввойи филлардан арилар ёрдамида ҳимояланишмоқда

Таиланд фермерлари ерларини пайҳон этаётган ёввойи филларга қарши арилар боқишни йўлга қўйишди.
Чантхабури провинцияси фермалари ёввоий филлардан қутулишнинг яхши йўлини ўйлаб топишди: филлар ари чақишидан жуда қўрқишар экан.
Филларга қарши қўлланилган электрлаштирилган тўсиқлар ва қўрқитувчи воситалар самарасиз бўлди. Шу сабаб фермерлар арилардан фойдаланишга қарор қилишди.
Фермерлар асаларилар уясини бир-биридан узоқ масофада, арқонлар орқали бириктирган ҳолатда жойлаштиришади. Фил арқонни узиб юборгудек бўлса, арилар унга ёпирилишади.
Худди шу усулдан Африкада ҳам фойдаланишади.
Мавзуга оид

21:18 / 06.03.2025
Ўзбекистон ёш хоккейчилари жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди

22:32 / 27.02.2025
Таиланд ҳукумати мамлакатга келувчи барча сайёҳлар учун солиқ жорий этади

20:27 / 24.02.2025
Таиландда оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

15:40 / 12.02.2025