Путин, Ленин ва Обамалар хипстерлар тимсолида

Фото: shimoni-illustration
Мусаввир Амит Шимони Россия президенти Владимир Путин ва собиқ совет етакчиси Владимир Ленинни хипстерлар тимсолида тасвирлади. Шимонининг ишлари унинг лойиҳаси сайтида чоп этилди.
Хипстер тимсолларида ифодаланган таниқли шахслар орасида АҚШ президенти Барак Обама, Германия канцлери Ангела Меркель, АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ва Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтонларнинг суратлари бор.
Бундан ташқари, Шимони Британия қироличаси Елизавета II'нинг портретини ҳам чизган. Рассомнинг тўпламидан Авраам Линкольн, Эрнесто Че Гевара, Шарль де Голль, Жордж Вашингтон, Рональд Рейган, Жон Кеннеди, Махатма Ганди, Мао Цзэдун, Маргарет Тэтчер, Уинстон Черчилль каби сиёсатчиларнинг хипстерлар образида тасвирланган суратлари ўрин олган.
Мавзуга оид

11:39 / 26.12.2024
Ғилай Ленин – СССРда 10 рубллик пулларни сохталаштирган шахс қандай фош бўлганди?

11:52 / 31.05.2024
Владимир Ленин: Зулм салтанатининг пайдо бўлиши

13:05 / 18.07.2023
Москвада Ленин мавзолейини ёқиб юбормоқчи бўлган шахс ушланди

16:14 / 23.02.2023