АҚШда "Мерган" сериалининг премьераси қолдирилди

tvline.com
Американинг USA Network кабель телеканали Далласдаги қонли воқеалардан сўнг, «Мерган» сериалининг намойишини номаълум муддатга қолдирди, деб хабар қилмоқда Associated Press. Техас штати Даллас шаҳрида қоратанли фуқаро 5 нафар ҳуқуқ посбонини отиб ўлдирган эди.
Дастлаб, сериал 19 июлда экранларга чиқиши белгиланган эди. Бироқ, Даллас воқеаларидан сўнг, телеканал раҳбарияти сериал тақдимотини 26 июлга кўчиришга қарор қилди.
Қайд этилишича, сериал воқеалари 2007 йили катта экранларга чиққан, режиссёр Антуан Фукуанинг "Мерган" номли фильми воқеаларига асосланган. Унда бош ролни Марк Уолберг ижро этган эди.
Мавзуга оид

14:54 / 18.01.2025
Техасда каламушлар полиция омборидаги гиёҳванд моддаларни еб қўйди

21:09 / 19.09.2024
АҚШдаги кимё заводида юз берган ёнғинни тўрт кундан бери ўчириб бўлмаяпти

15:33 / 17.08.2024
Сериал учун рухсат олиб бериш эвазига 20 минг доллар олган шахс ушланди

22:11 / 20.03.2024