Ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондаги қурилиш объектида баландликдан қулаб ҳалок бўлди
Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган 19 ёшли меҳнат муҳожири Қозоғистон ҳудудида фожиали тарзда ҳалок бўлди.
"Лада" нашри маълумотига кўра, бу ҳодиса 4 февраль куни Жанаозенда рўй берган. Марҳум йигит 2015 йилдан буён Мангистауда "Оркен" микрорайонида ресторан қурилишида ишлаб келаётган бўлган. У иш вақтида баландликда мувозанатни йўқотиб, пастга қулаган ва жон берган.
Полиция маълумотига кўра, бу йигитнинг уйида рафиқаси ва 6 ойлиб чақалоғи қолган эди.
Бу ҳодисанинг тафсилотлари текширилиши давом этаётгани айтилган.
Мавзуга оид

17:24
Россияда оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

20:43 / 11.03.2025
Қатарда туҳмат сабаб жавобгарликка тортилган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

18:14 / 28.02.2025
Россияда қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

00:46 / 27.02.2025