Apple ID’дан паролларни ўғирлашга имкон берувчи нуқсон аниқланди

Технология 12 Октябрь 2017 3791

Дастурчи Феликс Крауз ўз блогида iOS операцион тизимида ишловчи исталган қурилмадан AppStore’га кириш маълумотларини ўғирлашга имкон берувчи нуқсон ҳақида маълум қилди.

iOS қурилмаси билан ишлаш вақтида операцион тизим вақти-вақти билан AppStore’даги аккаунт паролини киритишни сўрайди. Бу фон режимида ишловчи баъзи дастурлар сабабли сузиб чиқувчи ойна кўринишида юз беради. 

Дастурчи бундай сўровни исталган дастур амалга ошириши мумкинлигини аниқлади. Сўров эса дастур кодида 30 дан кўп бўлмаган қаторни эгаллайди ва AppStore фильтрларидан осон ўтади. Тизим ва ёт дастурнинг сўровини деярли фарқлаб бўлмайди.