АҚШда 2009 йилдан бери биринчи марта хорижий сайёҳлар сони пасайди

Жаҳон 13 Август 2017 3290

АҚШга хорижий мамлакатлардан келувчи сайёҳлар сони 2009 йилдан бери биринчи марта пасайди. Бу ҳақида АҚШ савдо вазирлигига асосланиб, France Press хабар берди. 

Таъкидланишича, 2016 йилда Қўшма Штатларга 75,6 миллион сайёҳ ташриф буюрган, бу 2015 йилги кўрсаткичларга нисбатан 2 фоизга кам. Мамлакатни зиёрат қилган сайёҳлар харажатлари 1 фоизга - 244,7 миллиард долларга тушиб кетди. 

Бироқ, вазирлик хабарига кўра, 2017 йилнинг дастлабки маълумотлари сайёҳлар сонининг яна ошиб бораётганини кўрсатмоқда.