Тошкентда вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўрлик ишлатган шахс ушланди

Жамият 19 Июнь 2017 25155

2017 йилнинг 17 июнь куни тахминан соат 12:00 ларда, Дилшод Рахимович Тошмухамедов жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш мақсадида, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган хонадонида, вояга етмаган Муниса Фармановани (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) ожизлигидан фойдаланиб, зўрлик ишлатиб, ўзининг жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий равишда қондириш, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Тошмухамедовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.