«Реал»нинг яна бир футболчиси муаммога дуч келди

Спорт 19 Июнь 2017 16632

Хорватия прокуратураси «Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модричга қарши иш очди. AFP хабарига кўра, футболчи Хорватия футболидаги йирик аксилкоррупцион текширувлар вақтида ёлғон кўрсатма берганликда гумон қилинмоқда.

Манба маълумотига кўра, Модрич «Динамо»нинг собиқ президенти, пул ювиш жиноятида айбланган Здравко Мамич иши бўйича тергов вақтида ёлғон ишлатган. Ушбу хавбек ўзининг Загребнинг «Динамо» клубидан «Тоттенҳэм» клубига трансфер бўлиши жараёнига оид маълумотни яширган бўлиши мумкин.

Миш-мишларга кўра, Модрич «Тоттенҳэм»га трансфер қилинганида маълум миқдордаги маблағни олган ва буни декларацияга киритмаган.

Агар Модричнинг айби исботланса, унга 5 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солади.

Хорватияда Модрични «Банкомат» дея атай бошлади. Мухлислар у терма жамоа сардорлигидан кетишини исташмоқда.

Қайд этиш керакки, Модрич 5 марта қаторасига Хорватиянинг энг яхши футболчиси деб топилган.