«МЮ»нинг собиқ футболчиси Роналдуга: Уйга хуш келибсан

Спорт 19 Июнь 2017 13150

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиларидан бири Фил Невилл Англияга қайтиши кутилаётган «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қутлади. Матбуотда португалиялик футболчи «МЮ»га қайтишга ҳозирланаётгани ҳақида ёзилмоқда.

«Уйга хуш келибсан», — дейилади Невиллнинг твиттерида.

Роналду солиқлар билан боғлиқ можаролар туфайли «Реал»ни тарк этмоқда. Португалиялик футболчи қарор қабул қилиб бўлган. Роналду 2011-2014 йиллар давомида жами 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланмоқда. 

Криштиану Роналду 2003-09 йилларда «МЮ» сафида ўйнаганди.