Мухлислар Роналдунинг қарзларидан кечишни сўрашмоқда

Ўзбекистон 19 Июнь 2017 10910

Футбол мухлислари Испания прокуратурасидан «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга нисбатан қўзғатилган ишини ёпишни сўрамоқда.

Change.org сайтида португалиялик футболчининг солиқ идоралари олдидаги қарзини кечиш сўралган петиция пайдо бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2011-2014 йиллар давомида жами 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда. Шундан сўнг, футболчи Испаниядан бутунлай кетиш тараддудига тушган.