Антальяда чиқиндидан электр энергия ишлаб чиқарилади

Жаҳон 19 Июнь 2017 4395

Туркиянинг сайёҳлик маркази деб эътироф этилувчи Антальяда маиший чиқиндиларда ишловчи иссиқлик электр станцияси (ИЭС) қурилди. 

Шаҳар мэри Мандарас Турел ИЭС июлда синов тартибида ишга туширилишини маълум қилди.

Унинг айтишича, ИЭС пойдеворини қўйиш маросими ўтган йил ноябрда ўтганди. Мэрнинг таъкидлашича, тез орада Антальяда маиший чиқинди "олтинга тенг" бўлади.

"Янги электр станция Туркия ва ҳаттоки, Европадаги энг замонавийларидан бири ҳисобланади. ИЭСнинг ўрнатилган қуввати 25 мегаваттни ташкил қилади, бу эса минтақамиз учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан муҳимдир", деб айтди Турел.