Эрдўған Туркия иқтисодиёти ҳақида фикр билдирди

Жаҳон 18 Июнь 2017 5121

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған турк иқтисодиётининг "энг оғир кунлари ортда қолгани"ни айтди. Hurriyet шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди. 

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, мамлакат иқтисодиётида, шу жумладан мамлакат экспорти ва унинг ичидаги жараёнларда яхши томонга ўзгаришлар рўй берган.

"Туркия экспорти экспортчиларимизнинг ажойиб ютуқлари ортидан беш ой ичида ўтган йилга нисбатан 8,9 фоизга ўсди", - дея таъкидлади турк раҳбари. 

Шунингдек Эрдўған сўнгги беш чоракда аста-секин пасайиб борган экспорт яна Туркия ЯИМ ўсишининг "мотор"ига айланганини қўшимча қилди. 

"Ишонаманки, биз энг оғир кунларни ортда қолдирдик. Биз барча соҳаларда барқарор ўсишни намойиш қиляпмиз", - деди президент. 

Бундан ташқари, Туркия президенти жорий йилнинг февралидан бошлаб мамлакатда 1,2 миллион янги ишчи ўрни яратилгани ҳақида маълум қилди.