Беллерин Лондон ёнғини жабрланувчилари учун акция бошлади

Спорт 18 Июнь 2017 2996

«Арсенал»нинг испаниялик ҳимоячиси Эктор Беллерин Лондондаги Grenfell Tower биносида рўй берган ёнғин жабрланувчиларига ёрдам кўрсатади.

«Grenfell Tower ёнғинидан жабрланганлар учун Евро-2017 (U-21) турнирида ўтказган ҳар дақиқам учун 50 фунтдан хайрия қиламан.

Илтимос, қўлингиздан келганча уларга ёрдам кўрсатинг», – деган Беллерин твиттерида.

14 июнь куни Grenfell Tower биносида йирик ёнғин рўй берди, бу ҳодиса оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган, 70 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган, 70дан ортиқ киши бедарак йўқолган, юзлаб кишилар уйсиз қолган.

Беллерин Испания ёшлар жамоаси сафида Польшада бошланган Европа чемпионати доирасида Македонияга қарши кечган биринчи учрашувда майдонга тушиб, 90 дақиқа ўйнади.