Эстония парламенти мамлакат президентини 3-босқичда сайлай олмади

Жаҳон 30 Август 2016 2242

Эстония парламенти сайловнинг 3-босқичида мамлакат президентини сайлай олмади, деб хабар бермоқда Postimees.

Маълум қилинишича, сайловларда иштирок этган иккала номзод ғалаба қилиш учун етарлича овоз тўплай олмади.

Мамлакат қонунчилигига кўра, сайловларнинг кейинги ўтказилиши учун сайловчилар коллегияси шакллантирилади. Унга 101 депутат ва маҳаллий ўзини бошқариш органларининг 234 вакили киради.